23:15 | 12.01.24

                       

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайди

2023 йилнинг декабр ойи учун пойтахтдаги уйларнинг ижара суммалари таҳлил қилинди.

2023 йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жой ижара нархларида тушиш кузатилди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг таҳлилларига кўра, тўрт хонали хонадонларнинг ижара нархларида кўтарилиш қайд этилган. Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябр ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайган.

Ушбу гуруҳда бир хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябр ойига нисбатан ўртача 0,2 фоизга пасайиб, 400 долларни ташкил этган бўлса, икки хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 443 доллар билан бир фоизга, уч хонали уйларнинг ижара нархлари 515 доллар билан 0,7 фоизга арзонлаган. Тўрт хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари эса 594 доллар билан 0,7 фоизга ошган.

Тўлиқ таъмирланган гуруҳдаги уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида 0,4 фоизга тушиш кузатилди. Хусусан, пойтахт бўйича бир хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 476 доллар билан икки фоизга арзонлаган бўлса, икки хонали (653 доллар) ва уч хонали (782 доллар) уйлар учун ушбу кўрсаткич мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизни ташкил этган. Бироқ, тўрт хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0,9 фоизга қимматлаб, 915 долларга етган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ижара ҳақининг 2024 йил учун энг кам ставкалари белгилангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: