19:24 | 30.12.23

                       

Ўзбекистонда ижара ҳақининг 2024 йил учун энг кам ставкалари белгиланди

Ушбу ставкалар 1 январ кунидан бошлаб амалга татбиқ этилади.

Ўзбекистонда бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун 2024 йилга энг кам ижара ҳақи ставкаси белгиланди. Бу ҳақда 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган.

Хусусан, турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 квадрат метр учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 25 минг сўм;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 12 минг сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 5 минг сўм.

Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 квадрат метр учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 40 минг сўм;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 23,5 минг сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 10 минг сўм.

Бундан ташқари, енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 780 минг сўм, микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 миллион 550 минг сўм қилиб белгиланган.

Маълум қилинишича, ушбу ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси кескин ошгани, жумладан, Тошкент шаҳридаги уй-жой ва ижара нархлари ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: