10:30 | 21.01.24

                       

Тошкентда яна икки нафар жиноий гуруҳ аъзоси ушланиб, бир киши қидирувга берилди

Тошкент шаҳар ИИББ товламачилик моддаси билан тергов қилинаётган ушбу шахслардан жабр кўрганларга мурожаат билан чиқди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

47 ёшли Юлдашев Хайрулла Хабибуллаевич – Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ҳамда 36 ёшли Мирзахмедов Улуғбек Темуровичга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) бўйича гумон қилинувчи сифатида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги 42 ёшли Бадалбаев Ровшан Рахимович Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) қидирилмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича, шунингдек, қидирувдаги шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 9 нафар жиноий гуруҳ аъзолари, жумладан уч нафар 69 ёшли шахс қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: