13:04 | 27.12.23

                       

Тошкентдаги хусусий боғчада боланинг қўлини чиқарган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

Тарбиячи қўпол ҳаракат қилиши натижасида 2 ёшли боланинг қўлига жиддий шикаст етган.

Шу йилнинг 17 ноябр куни Яккасарой туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси К.Ғ.нинг 2021 йилда туғилган ўғли Л.А.га нисбатан қўпол ҳаракати натижасида боланинг қўлига жиддий шикаст етиб, қўли билагидан чиқиб кетган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича қилинган мурожаат ўрганилганини билдириб, экспертиза хулосасини эълон қилди.

Тергов-текширув ишларида Л.А.га тайинланган экспертизанинг 18 декабр куни берган хулосасига кўра, оғирлик даражаси бўйича болага ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан, энага ёрдамчисига Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисмига кўра, энага ёрдамчиси Ғ.К. касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик яъни, ўз касбига бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли баданга ўртача оғир шикаст етказишда айбланиб, жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда хусусий боғчалардан бирида болаларни калтаклаган тарбиячига чора кўрилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: