21:37 | 22.05.24

                       

Тошкентдаги кўчалардан бири ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бири ёпилади. Пойтахт ҳокимлиги йўл қачон очилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларидан бири ёпилишини маълум қилди.

«Олмазор тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Қорасарой кўчаси кесишмасидан Сағбон кўчаси кесишмасигача таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 26 майигача автомобиллар ҳаракатланиши тўхтатилганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 20 май куни Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан А. Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошланган. Ушбу ишлар ҳам 26 майгача давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: