12:38 | 26.01.24

                       

Тошкентдаги корхоналарнинг бирида қозонда қайнаётган «кетчуп» ағдарилиб, икки ишчининг устига тўкилди

Улардан бири шифохонада вафот этган, яна бир беморнинг куйиш жароҳати оғирлиги билдирилмоқда.

23 январ куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида кетчуп (помидор пастаси) қайнаётган қозон ағдарилиб, икки нафар ишчининг устига тўкилган, деб хабар бермоқда «Миллар» дастури.

Воқеа сабабли қаттиқ куйиш жароҳатини олган бир эркак вафот этган, яна бир беморнинг эса куйиш жароҳати оғирлиги, у ҳам шифокорлар назоратида экани айтилмоқда.

Шунингдек, корхона ходими чуқур қайғуда эканини, ишчиларнинг оиласига қандай ёрдам керак бўлса берилишини билдириб ўтган.

Ҳолат бўйича Сергели тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ичида қайноқ сув бўлган бак ёрилиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: