10:53 | 28.12.23

                       

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак осилган ҳолатда топилди

У мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани бўйича Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uzʼга маълумот берди.

Бугун, 28 декабр куни соат тахминан 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда туркиялик 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: