23:56 | 18.01.24

                       

Тошкентда Paynet шохобчасидаги жанжал нимадан келиб чиққани аниқ бўлди

ИИББ расмий маълумот берди.

Тошкент шаҳридаги хизмат кўрсатиш шохобчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. ИИББ расмий маълумот берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Келтирилишича, шу йилнинг 17 январ куни тахминан соат 18:50 ларда 1989 йилда туғилган Я.Азиз пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Paynet шохобчасига кириб, 2005 йилда туғилган Камрондан пластик картасига 7 миллион сўм туширишни сўраган. Бироқ берган нақд кўринишдаги пулида бу миқдор кам чиққан.

Шунингдек, Я.Азиз 2023 йилнинг 25 декабр куни айнан шу шохобчада пластик картасига 10 миллион сўм туширтирган, бироқ берган нақд пулида уч миллион сўм кам чиққан. Лекин Азиз қолган пулни тўламасдан чиқиб кетган. Камрон Азиздан шу 3 миллион сўм пулни қайтариб беришини талаб қилганида, улар ўртасида оғзаки низо чиққан. Ушбу низога Азизнинг танишлари 2004 йилда туғилган М.Суғдиёна ва 2005 йилда туғилган Н.Мафтуна аралашиб ўзаро жанжаллашган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. ИИББ текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинишини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Тошкентда Paynet шохобчасида картасига пул тушириб қочиб кетган эркак ушлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: