15:43 | 26.11.23

                       

Тошкентдаги шов-шувли автоҳалокат айбдори «Гелик» ҳайдовчисининг ўзи бўлиши мумкин — видео

Bugun.uz автоҳалокатдан олдинги сўнгги сониялар акс этган видеокузатув камераларидан эксклюзив кадрларни эълон қилади.

Пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кеча, 25 ноябрда Шота Руставелли кўчасида содир бўлган ЙТҲни ўрганмоқда. 360 минг долларлик (4 миллиард 440 миллион сўм) яшил «Гелик» эгаси Nexia ҳайдовчиси унинг йўлини кесиб ўтгани ва машина йўлидан чиқиб кетганини айтмоқда. Бироқ, гувоҳлар айнан «Mercedes Gelendewagen» йўл ҳаракати қоидаларини бузгани – ҳайдовчи тўсатдан чап йўлакда тезликни ошириб, кейинчалик автомобилни бошқара олмай қолганини билдирмоқда.

Видеодан кўриш мумкинки, авариядан олдин «Гелик» ҳақиқатан ҳам тезликни ошириб ҳаракат қилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳозирча якуний айбдор бўйича маълумот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу йўл транспорт ҳодисаси бўйича дастлабки маълумот берилганди. «Гелик»нинг ичида бўлган ҳомиладор аёл зудлик билан шифохонага юборилгани айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: