15:13 | 28.11.23
Ушбу ҳудудлардаги иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум бўлди.
Пойтахт ҳокимлиги бугун, 28 ноябр Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берди.
Билдирилишича, иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли таъминот вақтинча тўхтатиб қўйилади.
Олмазор туманининг Себзор ва Тахтапул даҳалари, Жомий бозор ҳудуди, Шимолий Олмазор кўчаси, шунингдек, Шайхонтоҳур туманининг «Ц-12»,«Ц-15» ва «Ц-16» ҳудудлари иссиқлик таъминотидан узилади. Таъмирлаш ишлари тугаллангандан кейин (тахминан соат 21.00 га қадар) тикланади.
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ва иссиқ сув таъминоти ҳамда иситиш тизимини тезроқ тиклаш учун барча зарур чоралар кўрилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманидаги «Сағбон» нимстанциясида авариявий ҳолат юзага келганди.