18:42 | 05.09.23

                       

Туризм қўмитаси Умра тадбирларини ўтказиш бўйича тарқалган нотўғри талқинларга муносабат билдирди

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, вояга етмаганларга Умра хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августда қабул қилинган «Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори юзасидан турли нотўғри талқинлар тарқалди. Бу бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг Умра хизматлари бўйича қабул қилган қарори ижтимоий тармоқларда айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарорларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Қўмитанинг билдиришича, қарор билан зиёратларни ташкиллаштириш ҳуқуқи маҳаллий туроператорларга тақдим этилмоқда. Шу йўл билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда рақобат муҳитини яратиш режалаштирилган.

Бунда Туризм қўмитасининг веб-сайтида туроператорлар хизматидан фойдаланган зиёратчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра Умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар рейтинги шакллантирилади. Натижада, энг сифатли хизмат кўрсатувчи туроператорлар юқори поғоналарни эгаллаши, бўлғуси зиёратчилар учун танлов имкониятларини ошириш кўзда тутилган.

Билдирилишича, 2023 йил 1 октябрдан Умра хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади. Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

Шунингдек, Қўмита эслатмасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ Умра хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фатво маркази Умрадан қайтган аёлнинг оёғи остига ёш бола ётқизилганини қоралаган эди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Умрадан қайтган айримлар исрофгарчиликларга йўл қўяётганини танқид қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: