23:08 | 10.01.24

                       

Туркияда қўлга олинган «Мадам Клод» Ўзбекистонга олиб келинди

Ушбу шахс Айважик туманининг Кучукуйи қишлоғидаги уйида ушланганди.

Халқаро қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинган «Мадам Клод» тахаллуси билан танилган аёл Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Фото: Истанбулдаги бош консулхона

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1989 йилда туғилган Мирхонова Нилуфар Абдураимовна бугун, 10 январ куни мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотидан Ўзбекистонга депортация қилинган.

Бош консулхона ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўзбекистонлик «фоҳишалар маликаси» қўлга олингани, «Мадам Клод» лақабли ушбу аёл мамлакат фуқаролигини олиш учун туркиялик эркакка турмушга чиққани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: