13:18 | 23.09.23

                       

Туркияда ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди — видео

Гумонланувчининг ўзи воқеа ҳақида полицияга хабар берган.

Туркиянинг Дюзже вилоятида 46 ёшли ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда турк нашрлари хабар берди.

Фото: Turkiye Gazetasi

Қайд этилишича, воқеа Орҳангази туманидаги тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида содир бўлган. 46 ёшли ўзбекистонлик аёл Б.О. 68 ёшли эри А.Г. билан жанжаллашиб қолган. Тортишув давомида эркак жаҳл устида Б.О. га пичоқ билан зарба берган. Шундан сўнг, А.Г. «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилиб, вазиятни маълум қилган.

Воқеа жойига полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилган. Тиббий гуруҳлар текширувдан сўнг аёлнинг вафот этганини аниқлаган. Гумонланувчи полицияга бориб таслим бўлган ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўзбекистонлик қиз йигити унга кислота сепиши оқибатида ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: