12:49 | 27.09.22

                       

Туркиядаги полиция идорасида теракт содир этилди — видео

Ҳужумда бир нафар полициячи ҳалок бўлган ва яна бир ходим қаттиқ жароҳат олган

Туркиянинг Мерсин шаҳрида полиция биносига қуролли ҳужум амалга оширилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Расмийлар содир бўлган воқеани теракт сифатида баҳоламоқда, деб хабар беради A Haber телеканали.

«26 сентябрь куни соат 23:00 ларда Мерсин шаҳрининг Мезитли туманида номаълум шахслар полиция участкасига қуролли ҳужумни амалга оширди», дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, уч киши худди полиция ходими сифатида идорага кирмоқчи бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уларни қўлга олишга уринганида отишма юзага келган.

Ҳужум уюштирганлардан бири бўлган аёл портловчи қурилма ўрнатилган автомобилда полиция бўлинмасига кирмоқчи бўлган. Бомба полициячилар уни тўхтатмоқчи бўлганида, узоқроқ жойда портлаган. Ҳужум уюштирганларнинг бир нафари ушланган, иккинчиси қидирувда.

Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу теракт оқибатида бир нафар полиция ҳалок бўлгани ва яна бир ходим жиддий жароҳат олганини маълум қилди.

Аввалроқ Афғонистондаги Россия элчихонаси ёнида теракт содир бўлганди. Ўзбекистон элчихонаси яқинида амалга оширилган ушбу терактни қоралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: