22:17 | 08.02.24

                       

Учта олийгоҳ битта университетга бирлаштирилди

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди. Иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович мазкур бирлаштирилган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович мазкур бирлаштирилган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди. Тўлқин Тешабаев бунга қадар Тошкент молия институти ректори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 февраль кунги таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича видеоселектор йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига эътироз билдирганди.

Айрим ректорларда ташаббус, интилиш, фидойилик етишмаётгани кўрсатиб ўтилган. Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар бўйича янги вазир тайинланиб, унинг олдига профессионал ва олий таълимда кескин ўзгариш қилиш вазифаси қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: