17:41 | 11.11.23 493

Учта вилоятда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринганлар ушланди

Ҳолатларнинг бирида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 55 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

ЎзА берган маълумотларга кўра, республиканинг учта вилоятида ер майдонларини ноқонуний йўл билан сотаётганлар ушланган.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида истиқомат қилувчи шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга туман ҳокимлиги захирасида бўлган 55 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилган ва сўралган пул маблағидан 11 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Bugun.uz

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Фарғона туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 13 гектар ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга ва ҳокимиятдаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятига ҳолатда эса вилоятнинг Боёвут туманидаги деҳқон хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 2 гектар ер майдонини харидорга 300 миллион сўмга сотишга келишган ҳамда талаб қилинган пул маблағидан 8200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 19
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1305