9:06 | 06.06.23

                       

Украинага етказиб берилаётган қуроллар Украина мудофааси учун хизмат қилиши керак — Белгия бош вазири

Белгия томони қуроллар қарши ҳужумда ишлатилишидан норози

Белгия разведка хизматлари Белгородда Украина Қуролли кучлари томонидан етказиб берилган қурол-яроғларнинг диверсантлар томонидан қўлланиши ҳақидаги маълумотларни ўрганади.

politico

Белгия бош вазири Александр Де Кроо разведка хизматлари ва ҳарбийларга Украина қуролли кучлари учун етказиб берилган Белгия қуроллари Россиянинг Белгород вилоятида диверсантлар томонидан қўллангани ҳақидаги маълумотларни ўрганишни топширди.

Биз разведка хизматларимиз ва ҳарбийлардан буни таҳлил қилишни сўрадик, аммо менда ҳеч қандай факт йўқ. Қоида аниқ: албатта, Украинага етказиб берилаётган қуроллар Украина мудофааси учун хизмат қилиши керак. Бунинг учун жуда қаттиқ қоидалар бор, — деди Де Кроо.

Бир кун аввал Белгия мудофаа вазири Лудивине Дедондер ва ташқи ишлар вазири Ажа Лабиб етказиб берилган қуролларнинг Россия ҳудудида қўллангани ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ сўровни Украина расмийларига йўлланишини айтишган.

The Washington Post нашри 22 май куни Белгород вилоятининг Грайворон тумани ҳудудига уюштирилган ҳужум чоғида диверсантлар Белгия ва Чехияда ишлаб чиқарилган милтиқлардан, шунингдек, Швециянинг АТ-4 русумли автоматларидан фойдалангани ҳақида хабар берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: