12:37 | 14.12.23

                       

Урганч давлат университети биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин университетнинг бош биносида содир бўлган, жароҳат олганлар йўқлиги билдирилмоқда.

Урганч давлат университети бош биноси электр қалқонида қисқа туташув сабабли кичик ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор хабар берилган, Ҳозирда тегишли тартибда чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Университет ўз навбатида талабалар ва профессор-ўқитувчилардан ортиқча ваҳимага берилмасликлари сўраб мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги қадимий масжидда ёнғин содир бўлиб, масжиднинг ёнида тикланган намозхонанинг 190 квадрат метр қисми бутунлай ёниб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: