11:08 | 08.01.24
Тезкор суриштирув олиб борилганда, йигитнинг қўлида ушлаб турган қуролнинг ўйинчоқ экани аниқланган.
Наманган вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли йигит қўлида қурол билан расмга тушиб Instagram саҳифасида пост эълон қилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тезкор суриштирув олиб борилганини маълум қилди.
Йигитнинг айтишича, у 2023 йилнинг август ойида ўйинчоқ қурол билан расмга тушиб, уни Instagram саҳифасига пост кўринишида жойлаган. Кейинчалик ҳолат омманинг эътиборини тортиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
«Қилган ишимдан тўғри хулоса чиқардим. Бундай ишни ўзимнинг тенгдошларимга тавсия қилмаган бўлардим, чунки бу нарсанинг ўйинчоқлигини фақат ўзингиз биласиз, одамлар уни ҳақиқий деб ўйлашлари мумкин», дейди йигит.
Фотодаги қурол елим ўқ отувчи ўйинчоқ экани аниқланган ва холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эркак совуқ қурол билан Largus ҳайдовчисига ташланиб, машина ойналарини синдиргани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: