21:18 | 23.05.24

                       

Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф давомида айрим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Россия президенти Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши маълум қилинди.

Қайд қилинишича, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришини таъкидлаган.

«Ҳозирча айтишим мумкинки, бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга ташриф бўлади», – деди у журналистларга.

Ташриф давомида бирон бир ҳужжат имзоланиши кутилмоқдами, деган саволга Ушаков: «Бир қанча ҳужжатлар режалаштирилган» деб жавоб берди.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: