21:26 | 06.02.24

                       

Янги Ангрен ИЭС 1 млрд сўм компенсация тўлаши белгиланди

Иссиқлик электр станциясида экология бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори экани аниқланди. Шу билан бирга, чанг газ тозалаш ускуналари (фильтрлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетгани маълум бўлди. ИЭСнинг 11 нафар мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди.

Ижтимоий тармоқларда Янги Ангрен ИЭС билан боғлиқ акс этган мурожаат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори экани аниқланди. Шу билан бирга, чанг газ тозалаш ускуналари (фильтрлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлиги учун 887 миллион, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун 116 миллион, жами 1 миллиард 3 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланди.

Бундан ташқари 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди. Шунингдек, атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича чанг газ тозалаш ускуналарини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчасида жойлашган Тошкент ИЭС (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилганди. Текширув натижаларига кўра, иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм миқдорида компенсация белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: