18:06 | 08.01.24
Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Шу йилнинг январ ойи бошида Япония ғарбидаги ўлкаларда содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Агентликка кўра, Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Маълумот учун, 2011 йилдан бери биринчи марта Япониянинг бутун ғарбий қирғоқларига йирик цунами хавф солди. Зилзила қурбонлари сони 168 нафарга етди, 323 киши эса бедарак йўқолди. Мамлакатнинг Вадзима шаҳри раҳбарияти 281 кишининг қаердалиги ва хавфсизлигини тасдиқлай олмагани сабабли бедарак йўқолганлар сони ортди.
Аввалроқ, Японияда 7,4 магнитудали зилзила кузатилиб, цунами хавфи эълон қилинди. Шунингдек, зилзила қурбонлари сони 60 нафарга яқинлашгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: