17:18 | 21.11.23
2022 йилнинг шу даврига нисбатан етказиб бериш икки бараварга кўпайган.
Статистика агентлиги ҳисоботига кўра, 2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон хорижга 6,87 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга кўпайган.
Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, экспортёрлар сони 6 692 тага етган ва улар томонидан 13 599,9 миллион АҚШ доллари (номонетар олтиндан ташқари) қийматидаги (2022- йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 % га кўпайган) товар ва хизматлар экспорт қилиниши таъминланган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Қозоғистон ҳамда Германиядан 5,5 баробар кўп олтин сотиб, дунёда олтин экспорти бўйича Туркиядан сўнг иккинчи ўринга кўтарилгани, шунингдек, мамлакат жаҳон бозорида олтин нархининг ошиши фонида экспортни қайта тиклаб, 2022 йилнинг ноябр ойида 500 млн долларлик олтин сотгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: