14:18 | 15.09.22

                       

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 та келишув имзоланди

Давлат рахбарлари ШҲТ саммити доирасида музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самарали музокараларидан сўнг салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган, ҳар томонлама стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари акс этган.

Шунингдек, олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан:

«Яшил» тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;

Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;

Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

Тошкент вилояти ва Чунсин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

Бухоро вилояти ва Юннан провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;

Бухоро ва Кунмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: