8:57 | 15.12.23

                       

Ўзбекистонда 15 декабр куни ҳарорат +9 даражагача илиқ бўлади

Айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғиши мумкин.

Республикада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга яқин баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилиб, ёмғир, қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +4…+9 даража илиқ, шимолда -3…-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +6…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғиши ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳоли Янги йил арафасида неча кун дам олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: