10:56 | 23.12.23
Шунингдек, 2024 йилдаги дам олиш кунлари белгиланди.
Кеча, 22 декабр куни «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Жумладан:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар):
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет тўрт кун дам олишади: 30 декабр — шанба, 31 декабр — якшанба, 1 январ — душанба (Янги йил), 2 январ — сешанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
6 январ — шанба кунидан 2 январ — сешанба кунига. 2 январ — сешанба беш кунликлар учун дам олиш куни ҳисобланиб, 6 январ — шанба куни эса иш куни бўлади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда аҳоли Янги йил арафасида неча кун дам олиши мумкинлиги ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: