18:50 | 29.12.23
«Ўзгидромет» Янги йил арафасида кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 30 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси -4…-9 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ; 31 декабрда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 30 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ; 31 декабрда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ; 31 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси -3 даража совуқ ҳамда +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; 31 декабрда кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ; 31 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда кечаси -7…-12 даража, кундузи -2…-7 даража совуқ; 31 декабрда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғиши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: