0:45 | 30.12.23
Айрим ҳудудларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1…-3 даража совуқ, кундузи +4…+6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -4…-9 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7…-12 даража, кундузи -2…-7 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 30-31 декабр кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозлари маълум қилинганди. Шунингдек, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: