19:49 | 03.12.23

                       

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида еттинчи ўринда.

Шу йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган, деб хабар берди Статистика агентлиги.

2023 йилнинг 1 январ ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси қуйидагича кўриниш олган (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

  • Арманистон – 35,5 кв. м.
  • Молдова – 35,3 кв. м.
  • Беларус Р. – 29,4 кв. м.
  • Россия – 28,2 кв. м.
  • Қозоғистон – 23,4 кв. м.
  • Озарбайжон – 20,1 кв. м.
  • Ўзбекистон – 18,5 кв. м.
  • Қирғиз Р. – 13 кв. м.
  • Тожикистон – 10,9 кв. м.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги уй хўжаликларининг тўртдан бир қисмида 6 ва ундан ортиқ одам яшаши ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: