18:04 | 11.12.23

                       

Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб совуқ ҳаво чекина бошлайди

Шунингдек, 14-15 декабр кунлари баъзи жойларга туман тушиб, -13 даражагача совуқ бўлади.

14-15 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади. Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, шимолда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ атрофида бўлади.

13-15 декабр кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 13 декабр куни кечаси -11…-13 даража совуқ, кундузи -5…-7 даража совуқ бўлади. 14-15 декабрда ҳарорат кечаси -2…-5 даража совуқ бўлиб, кундузи эса +2…+5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: