20:25 | 30.11.23
Январ-октябр ойларида мазкур ташкилотлар 12,9 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
2023 йилнинг бошидан октябр ойигача — 10 ой давомида 13 минг 274 та юридик шахслар томонидан 14,6 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган, деб хабар бермоқда «Фискал таҳлиллар» Telegram-канали. Шулардан ТОП-20 та ташкилот 400,8 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлаган бўлса, уларнинг товар айланмаси қарийб 1,3 триллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек, мазкур ташкилотлар 12,9 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Ушбу йирик компания орасида биринчи учта ўринни спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган заводлар эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йилнинг 9 ойи давомида қанча алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани очиқланган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: