13:56 | 05.01.24

                       

Ўзбекистонда бир қатор тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди

1 январдан нафақа, моддий ёрдам, «суюнчи пули» каби тўловлар бўйича ўзгаришлар кучга кирди.

Ўзбекистон Президентининг Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

  • ёшга оид нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
  • кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа («Суюнчи пули»);
  • дафн қилиш учун нафақа («Дафн пули»).

Бунда, ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда заиф эшитувчи 27 нафар болага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эшитиш аппаратлари топширилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: