13:54 | 05.09.23 2190

Ўзбекистонда кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда икки ва ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, мамлакатда икки ва ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Амалдаги қонунларга киритилаётган бундай ўзгариш сўнгги пайтларда республикада фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўпхотинлик ҳолатлари ортиб бораётгани билан изоҳланган. Шунингдек, реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўпхотинлик ва унинг «афзалликлари»ни тарғиб қилиш авж олаётгани таъкидланган.

Бунинг оқибатида қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган. Хусусан, 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. 2021 йилда ушбу кўрсаткич 19 037 тани, 2020 йилда 16 564 тани ташкил қилган.

Никоҳ белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида қайд этилмагани оталикни белгилаш, алимент тайинлаш, мерос масалаларига оид турли хил муаммоларни келтириб чиқариб, натижада фуқароларда, айниқса аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлаётгани маълум қилинган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Chechenka номи билан танилган инстаблогер эрига иккинчи хотин совға қилгани аск этган видео тарқалган ва бунинг ортидан у Ички ишлар бошқармасига чақирилган эди. Шунингдек, у «жамоат тартибини бузишга хизмат қилувчи» видеони эълон қилиб, кўпхотинликни тарғиб қилгани учун суд қилинган. Аммо блогернинг қарамоғида икки нафар фарзанди борлиги ҳамда муқаддам бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилмагани инобатга олиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинган ва огоҳлантириш билан кифояланилган эди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 611
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 270
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1168
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1478