19:36 | 24.12.23

                       

Ўзбекистонда Умра хизматларини кўрсатувчи 6 та фирма фаолияти вақтинча тўхтатилди

Туризм қўмитаси махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлардан огоҳлантирди.

Туризм қўмитаси лицензияга эга бўлмай «Умра» тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилганини маълум қилди.

Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган «Orzu travel» МЧЖ, «Lastochka-Planeta» МЧЖ, «Premier Wanderlust» МЧЖ, «Bobissalam-Travel» МЧЖ, «Muslim-tour MT» МЧЖ, «Delta smart project» МЧЖларнинг «чиқиш туризми» фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилди.

Ўз навбатида, қўмита фуқароларга Умра зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли хил кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра тадбирларини зиёрат бўйича лицензияга эга бўлган туристик ташкилот ташкил этиши белгилангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: