9:38 | 14.12.23

                       

Ўзбекистонда январ-ноябр ойларида корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди — инфографика

Биргина UzAuto Motors 1,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-ноябр ойларида давлат улуши мавжуд бўлган ҳамда хусусий сектор корхоналари томонидан давлатга қанча солиқ тўлангани маълум бўлди.

Солиқ қўмитаси ҳисоботларига кўра, ушбу 11 ой мобайнида республикада мавжуд бўлган 1631 та солиқ резидентлари томонидан 87,449 триллион сўм солиқ тушумлари амалга оширилган.

Инфографика: Солиқ қўмитаси

Солиқ тўловчи ТOP-20 корхона томонидан жами йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 61,2 фоизи тўланган.

Солиқларнинг 47,3 триллион сўми давлат улуши мавжуд ТOP-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ 22,3 триллион сўм билан етакчилик қилмоқда.

6,1 триллион сўми эса хусусий сектордаги ТOP-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Ушбу рейтингда «UZBAT» АЖ ҚК – 2,2 триллион сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, давлат улуши бор бўлган корхоналардан UzAuto Motors АЖ томонидан 1,5 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. «Ўзбекнефтгаз» АЖ эса 4,3 триллион сўмдан кўпроқ солиқ тўлаган.

Аввалроқ, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича солиқ органларининг ваколатлари чекланаётгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: