19:54 | 02.10.23
Муқобил энергия манбалари ҳисобига энергетика тизимига тушадиган юклама нормаллашади.
Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун инвестициялар жалб қилинади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни вақтда энергия манбалари захираларининг камайиб бориши шароитида қайта тикланувчи энергия манбаларининг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги аҳамияти, долзарблиги ортиб бормоқда.
Мамлакат аҳолисини сифатли ва узлуксиз энергия билан таъминлашда айнан ушбу йўналишда жалб қилинаётган инвестициявий лойиҳалар сони тобора кўпаймоқда.
Хусусан, «яшил» энергетикани янада ривожлантириш мақсадида 9 миллиард АҚШ долларлик инвестиция битимлари имзоланди.
Охирги 4-5 йилда жами қуввати 7 минг 47 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 21 та битим ҳамда жами қуввати 2 минг 30 мегаватт бўлган 5 та ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган электр энергиясини транспортировка қилиш шартномаси тузилди.
Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Президент томонидан 15 та қарор имзоланди. Мазкур лойиҳаларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига бажарилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаси энди-энди ривожланмоқда. Келажакда унинг самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш учун катта миқдорда сарф-харажатлар талаб этилади. Бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг асосий муаммоларидан бири — олинган энергияни сақлаш ва узатиш ҳисобланади.
Шу каби масалаларга ечим топиш, яшил энергетикани ривожлантириш, соҳага инновацияларни жорий этишда инвестицияларга таяниш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда яшил энергетика, яъни қуёш ва шамол электр станциялари истиқболлари учун фаол равишда инвестициялар жалб қилиниши, давлат бюджетидан молиялаштириш ишлари натижасида нисбатан арзон ва экологияга зарарсиз қўшимча энергия манбалари яратилади. Бунинг натижасида энергия истеъмолидаги умумий юкламанинг аста-секин муқобил энергия манбалари ҳисобига нормаллашиб боришига эришилади.
Муқобил энергия манбалари соҳадаги аксарият муаммоларга ечим бўла олади. Аммо уни истеъмолчиларга етказиш учун ҳам мукаммал ва эскирмаган инфратузилма керак.
Мавзуга доир:
Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабабини маълум қилди
Энергетика вазирлиги тизим нима учун зарар билан ишлаётганини очиқлади
Бу йил қишда навбатдаги энергетик инқироз кузатиладими?
Ўзбекистон энергетик барқарорлигига асосий тўсиқ қайсилиги маълум қилинди
Энергетика вазирлиги тизимда бозор нархларига ўтилишининг зарурати нимада эканини маълум қилди
Бир дона чўғланма лампани қисқа вақтга ўчириб қўйиш орқали қанча электрни тежаш мумкинлиги аниқланди
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади
Қорақалпоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади
Ўзбекистонда 2027 йилга бориб 11 та ИЭС ва 13 та ГЭС ишга туширилади
Ўзбекистонда қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электрни давлатга 1000 сўмдан сотса бўлади
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: