11:16 | 22.11.23

                       

Ўзбекистоннинг Австрияга янги элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар БМТнинг Ню-Йоркдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Dunyo ахборот агентлиги хабар беришича, 21 ноябр куни Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия президенти Александр Бан дер Белленга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Dunyo ахборот агентлиги

Маросимда элчи билан Австрия президенти сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан суҳбатлашган.

Суҳбат якунида Австрия президенти Бахтиёр Ибрагимовни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг ушбу масъулиятли фаолияти Австрия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирган.

Бахтиёр Ибрагимов янги лавозимга тайинланишидан олдин Ню-Йорк шаҳрида 2017–2023 йиллар Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг янги элчиси Италия президентига ишонч ёрлиқларини топширгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: