13:07 | 08.01.24

                       

Ўзбекистоннинг халқаро захира активлари 34 миллиард 564 миллион долларга етди

Олтин-валюта захираси декабр ойида 1,6 млрд доллардан кўпроққа ошган.

Марказий банк эълон қилган статистикасига кўра, 2024 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 34 миллиард 564,7 миллион долларни ташкил этмоқда.

2023 йилнинг декабр ойида олдин захираси 1,6 миллиард долларга ошган.

Маълум қилинишича, мамлакат олтин захираси 23 миллиард 725 миллион доллардан 24 миллиард 632 миллион долларгача кўтарилган. Шунингдек, олтиннинг соф ҳажми миллион трой унцияда 0,3 миллион трой унцияга ошиб, 11,9 миллион трой унциясини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон хорижга 6,87 миллиард долларлик олтин экспорт қилгани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: