11:08 | 31.01.24
Борт яқин соатларда ўз манзил аэропортига учиб кетиши кутилмоқда.
Жиддадан Олмаотага учаётган самолёт Тошкентга қўнди, деб хабар бермоқда Uzbekistan airports АЖ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Флйнас авиакомпаниясининг Жидда (Саудия Арабистони) – Олмаота (Қозоғистон) йўналишида учаётган HY675 йўловчи рейси Олмаота шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 200 метр) туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнган.
Самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 10:41 да келиб қўнди. Борт яқин соатларда ўз манзил аэропортига учиб кетиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий-Москва йўналишидаги самолёт Хоразмга қўнишга мажбур бўлганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: