22:06 | 04.01.24

                       

Жиноий ишлар бўйича Сергели тумани суди собиқ судясига жиноят иш қўзғатилди

У товламачилик, ҳокимият ҳаракатсизлиги, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш ҳамда далилларни сохталаштирганликда гумонланмоқда.

Bugun.uz манбасига кўра, жиноий ишлар бўйича Сергели тумани суди собиқ судяси Ю.Ш.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

У Жиноят кодексининг тўртта моддаси – 165-модда (Товламачилик), 208-модда (Ҳокимият ҳаракатсизлиги), 230-модда (Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш) ҳамда 230-1-моддаси (Далилларни сохталаштириш) бўйича гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Олий суд катта консултанти 10 минг АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: