19:15 | 19.02.24

                       

Жиззахдаги боғчада вафот этган тарбияланувчининг ўлими сабаби аниқланди

Хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалди. Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, уч ёшли қизалоқ зовурга чўкиб кетган.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги маҳаллалардан бирида жойлашган оилавий мактабгача таълим ташкилотида 15 феврал куни қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар қилинганди. Бу ҳақда Бош прокуратура Bugun.uz’га батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда туғилган қиз болалар боғчаси яқинида жойлашган қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиладиган зовурга чўкиб кетган. Қизалоқнинг ўлимига унинг қаровсиз қолгани сабаб бўлгани айтилди.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзсаидан Дўстлик туман прокуратураси ўрганиш ишларини бошлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: