14:16 | 05.01.24

                       

14 январ — «Bатан ҳимоячилари куни»

14 январ — Ватан ҳимоячилари байрами ҳақида маълумотлар. Миллий армия ва 14 январ тарихи.

14 январ — Ватан ҳимоячилари куни  Ўзбекистонда тарихий аҳамиятга эга бўлган миллий байрам. Bugun.uz ушбу байрам нега айнан 14 январда нишонланиши ва байрам ҳақида умумий маълумотларни бир ерга жамлади.

Мавзуга доир: Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган туркум мақолалар.

1. 14 январ расмлари

2. 14 январ шеърлари

3. 14 январ табриклари

1991 йилнинг 31 август куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат ёш республикамизга ўзининг ҳарбий сиёсатини юритиш ҳуқуқини берди. Шу куни эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги баёнот эса Миллий қуролли кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

1991 йил 6 сентябрдаги «Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони соҳанинг илк пойдевори саналади.

1992 йил 3 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантирилди.

1992 йилнинг 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида»ги қарори жуда муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига олинди.

Аскарлар
Фото: Ижтимоий тармоқ

Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, балки айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами, деб қабул қилинган.

1993 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» деб белгиланди

Шу куни Мустақиллик майдонида тантанали маросим ўтказилади. Унда Республика гимни янграб, ҳарбий оркестрнинг тантанали садолари остида ҳарбий бўлинмалар марш билан ўтади. Монумент пойига гулчамбарлар қўйилади ва Олий Бош қўмондоннинг Ватан ҳимоячиларига бағишланган байрам нутқи янграйди.

Амир Темур монументи. Ҳарбийлар
Фото: Ижтимоий тармоқ

Ўзбекистонда ушбу байрам кунида аҳоли барча эркакларни табриклайди, совғалар тайёрлаб, тансиқ таомларга тўла дастурхон ёзади. Байрам кунида нафақат ҳарбийлар, балки турли ёшдаги барча эркаклар табрик номаларини олади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: