13:47 | 23.11.22

                       

Хоразмда бир қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёллар ушланди

Уларни департамент ходимлари Урганч аэропортида тўхтатиб қолган

Хоразм вилоятида фуқарони хорижга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбораётган аёллар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан Хоразм вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.А. ва М.С. симли аёллар фуқаро З.Н.ни 500 доллар эвазига Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юборишга келишгани аниқланган. Улар «Б.А.» исми шахс орқали авиачипта олиб бериб, авиачипта пулларини ишлаб пул топгандан кейин ҳисоб-китоб қилиш шарти билан уни Урганч халқаро аэропортидан Туркия давлатига юбораётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Аввалроқ Ҳиндистонда фоҳишаликка сотиб юборилган аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани, Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилгани, Тошкентда 21 ёшли қиз Туркияга 3 қизни фоҳишаликка юбораётгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: