20:03 | 22.01.23

                       

Толибон Ўзбекистондан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилди

Толибон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонни электр энергияси бўйича Афғонистон олдидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, импортнинг тўхтаб қолиши сабабли афғонларнинг қиш шароитидаги муаммолари янада кучаймоқда

Толибон вакили Ўзбекистондан электр энергияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни сўради. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.

Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги давом этаётгани сабабли Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки Кобулдаги анжуман пайтида Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон билан энергетика шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳамда ваъда қилинган 400 МВт электр энергиясини етказиб беришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилмаяти. Бу эса афғонларнинг қиш шароитида муаммоларини янада кучайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани, Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблагани ҳамда Ўзбекистон Толибон айбловларини рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: