21:09 | 17.11.23

                       

Ўзбекистонда қандай турдаги ҳарбий дронлар борлиги маълум бўлди — фото

Улар асосан, Туркия ва Хитой томонидан ишлаб чиқилган.

Президент Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи пайтида Туркиянинг Baykar Makina компанияси ишлаб чиқарадиган Bayraktar TB2 разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратларининг парвози намойиш этилганди.

Ушбу турдаги дронларнинг максимал бошқарув масофаси 150 километргача бўлиб, улар 12 соатдан 24 соатгача парвоз қилиши мумкин. Бу осмонда доимий равишда навбатчилик ўташга ва нишонларни аниқлагандан сўнг, олдинги чизиққа ўтиб тезда ракеталарни учиришга имкон беради.


Иккинчи турдаги дрон бу — Wing Loong деб номланган бўлиб, Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Group компанияси томонидан ишлаб чиқилган ўрта баландликдаги узоққа чидамли учувчисиз учиш аппарати ҳисобланади. Ташқи кўринишидан бу дрон АҚШнинг MQ дронларига жуда ўхшайди. Дрон фуқаролик вазифаларидан ташқари жанговар операцияларни бажариш имкониятига ҳам эгадир.

Учинчи дрон эса «Лочин» бўлиб, Ўзбекистонда 2022 йил январ ойида Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан халқаро техник талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган ушбу турдаги учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Лочин дрони разведка қилиш, зарба бериш, айни вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш, муҳим объектларни кузатиб бориш каби вазифаларни бажариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: