16:46 | 05.05.24

                       

Мирзо Улуғбек туманидаги боғачада содир бўлган ҳолатни Бош прокуратура назоратга олди

Мирзо Улуғбек туманидаги боғчада тарбиячи 5 ёшли болани калтаклади. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли боғчада содир бўлган ҳолатни бош прокуратура ўз назоратига олди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

2024 йилнинг 30 апрелда Мирзо Улуғбек туманидаги боғачада тарбиячи 5 ёш болани калтаклаган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга куч ишлатиб, уларни қўрқитгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: