13:21 | 03.08.22

                       

Ўзбекистондаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот берилди

Январь-июнь ойларида ходимларга 82,5 трлн сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган

Ўзбекистонда 2022 йил январь-июнь ойларида ходимларга 82,5 триллион сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, шу даврда расман 5,4 миллион нафарга яқин ходимга иш ҳақи ҳисобланган. Ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 2,8 миллион сўмдан тўғри келмоқда.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи Ўзбекистон бўйича Тошкент шаҳрида энг юқори — 4,4 миллион сўмни, Сирдарё вилоятида энг паст — 1,99 миллион сўмни ташкил этган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Аввалроқ Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг январь–июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,5 миллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига (2,9 миллион сўм) нисбатан 119,3 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: