17:15 | 11.11.23
Тошкент шаҳрида боғлар ва жамоат масканлари ҳақида билиб олинг. Фото ва видеолар
Бугунги кунда пойтахт Тошкентда аҳоли учун мўлжалланган жамоат масканлари кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Парклар, ресторанлар, бозорлар-у савдо марказлари қаторида боғлар ҳам ортиб бормоқда. Инсонлар ўзини табиат қўйнида тасаввур этиши, унинг бир бўлаги эканини унутиб қўймаслигини таъминловчи бу боғлар пойтахтимизда бир нечтани ташкил қилади. Уларда мавжуд ўсимлик дунёси инсонлар учун қилинган шарт-шароитлар боғ ҳудудига меҳмонларни жалб қилишга ундайди.
Bugun.uz Тошкентда мавжуд боғлар ҳақида маълумотларни бир ерга тўплади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент марказий эсо боғи (ecopark) пойтахт аҳолиси ва меҳмонларнинг севимли дам олиш маскани саналади. Ecopark’да инсонлар ҳордиқ олишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Боғ ҳудудида:
Шунингдек, Ecopark’да фаввора, кўл, кўприк ҳамда хорижлик дизайнерлар томонидан лойиҳалаштирилган ўзига хос «Муҳаббат ороли» ҳам бор бўлиб, улар ташриф буюривчиларни ўзига жалб этмоқда.
Барчага маълум бўлган Ботаника боғи илк ташкил қилинган вақтда дам олиш маскани эмас, балки очиқ осмон остидаги лобаротория бўлганини билармидингиз? Боғ 80 йиллик тарихга эга бўлиб, 1950 йилда, ТошДУга (ҳозирги ЎзМУ) қарашли ботаника боғи негизида ташкил қилинган. Боғ ҳудудида дарахтлар, ўсимликлар ва буталар билан боғлиқ тажрибалар ўтказилади.
Ботаника боғи 64 гектар майдонни эгаллаган. Ҳудуддаги наботот олами дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келтирилган дарахтлару ўсимликлар билан бойитилган. 2008 йил маълумотларига суянадиган бўлсак, шу йили боғдаги ўсимлик турлари 6 мингдан ошган. Боғда кўп йиллик дарахт ва буталардан ташқари бир ёки икки йиллик ўсимликлар ҳам экилади.
Ботаника боғи талабалар, мактаб ўқувчилари, табиатшунослар ва бошқалар учун лаборатория вазифасини ўтайди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи Ўзбекистонда энг катта маданият ва истироҳат боғларидан биридир. 69 гектар майдонни қамраб олган боғ Тошкент шаҳрининг марказий қисмида жойлашган. Миллий боғ биринчи президент Ислом Каримов ташаббуси билан, Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан очилган.
Миллий боғ ва Халқлар дўстлиги саройи оралиғида меъморий мажмуа мавжуд. Мажмуада фавворали айлана ҳовуз, амфитеатр шаклидаги томошабинлар жойлари ва саҳна, каналлар устидаги кўприклар ҳамда тепаликда ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали бор бўлиб, амфитеатрнинг икки ёнида Олий Мажлис ва «Наврўз» бинолари жойлашган.
Адиблар ҳиёбони Тошкент шаҳрида қурилган энг янги ва ноёб бўлган жамоат масканларидан биридир. Ҳиёбон Миллий боғнинг бир қисмида жойлашган бўлиб, уни ўзбек адибларига бағишланган ансамбль десак ҳам бўлади. Ҳиёбон Чилонзор туманининг Фурқат кўчасида жойлашган ва метрополитеннинг Миллий боғ станнциясидан чиқиш мумкин.
Шунингдек, Адиблар хиёбони ёнида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам жойлашган. Бу ерда ноёб асарларга бой кутубхона, ўқув ва кўргазма заллари бор. Ҳиёбон ҳудудида турли кўргазмалар ва маданий тадбирлар ўтказилади.
Амир Темур ҳиёбони Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, ўртада Амир Темур ҳайкали ўрнатилган. Ҳиёбон Михайил Черняев ташаббуси билан 1882 йилда ташкил этилган. Ҳайкал атрофи дарахтлар билан қопланган, аҳоли юриши учун йўллар ётқизилган. Ҳиёбон ҳудудида фавворалар ва одамлар ҳордиқ чиқариши учун ўриндиқлар мавжуд.
Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган Flowers Garden Park маскани 2020 йил ишга туширилган. Туман ҳудудининг 10 гектар майдонин эгаллаган маскан замонавий гуллар маркази ҳисобланади. Flowers Garden Park’да заранг, магнолия, қора қарағай, фотиния ва яна 25 турдаги декоратив дарахтлар экилган. Шунингдек, боғда газон ётқизилган бўлиб, «яшил ҳайвонлар» ўрнатилган.
Япон боғи Тошкент шаҳридаги энг сўлим ва кўркам жамоат масканларидан биридир. Бу ерга дўстлар ва оила даврасида ташриф буюришингиз мумкин. Бу ламдшафтнинг қурилиши япон боғи санъатининг мураккаб тизимига мувофиқ амалга оширилган. Лойиҳада, табиатнинг мукаммал миниятураси акс эттирилган.
Боғнинг расмий очилиш маросими 2001 йилда ўтказилган бўлиб, тўй маросимлар фотосессияси ва севишганлар учун қулай масканга айланди.
Мавзуга доир: Япония ҳақида билиб олинг
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: