17:27 | 06.12.24

                       

Доллар курси 12 861 сўмга етди: Марказий банк янги расмий қийматларни эълон қилди

10 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль қийматлари яна ошади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги расмий қийматларини белгилади. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 24,15 сўмга ошди ва 12 861,25 сўмни ташкил этди;
  • 1 евро 87,16 сўмга юқорилаб, 13 603,34 сўм бўлди;
  • 1 Россия рубли 3,79 сўмга кўтарилиб, 128,41 сўм этиб белгиланди.

Янги қийматлар 2024 йил 10 декабрдан бошлаб кучга киради.

С&P Global Ratings’нинг аввалги прогнозларига кўра, 2024 йил охирида доллар курси 12 950 сўмга етиши кутилганди. Кейинги йилларда доллар қийматининг 2025 йилда 13 650 сўм, 2026 йилда 14 300 сўм ва 2027 йилда 15 000 сўмга етгани прогноз қилинган.