15:50 | 16.02.23

                       

Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлигига зарар етказилди

Толибон ёдгорлик қайта тикланишини маълум қилган

Афғонистонда буюк шоир Алишер Навоий ёдгорлигига зарар етказилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қўшни мамлакат ҳукумат вакиллари билан боғланди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг хабар қилишича, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон томони Афғонистон вакиллари билан боғланган. Хусусан, Афғонистон вакилларининг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган муваққат ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди.

«Номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади», дейилади хабарда.

Суҳбат якунида Афғонистон вакиллари ёдгорликларни қайта тиклаш ва умумий меросга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чоралари кўрилишини маълум қилган.

Мавзуга доир: Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбараси Ўзбекистон томонидан ободонлаштирилади

Аввалроқ Президент ободонлаштириш ишлари билан танишган Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбараси суратлари очиқланган эди. Шунингдек, Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши ҳамда Толибон мамлакатда электр энергиясидаги узилишларда Ўзбекистонни айблагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: